Линклар

Аймал Қасаб устидан судлов тугади


Кеча Ҳиндистонда 2008 йилнинг ноябрида Мумбай шаҳрида 160 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумни амалга оширган жанггарилар устидан олиб борилган суд жараёнида томонлар тингланиб бўлди.

Ҳукмнинг 3 май куни чиқарилажаги эълон қилинди.

Судланувчилар 3 киши бўлиб, улардан бири, терговчиларга кўра, ҳужумни амалга оширганлар орасида тирик қолган ягона шахс – покистонлик Аймал Қасаб ҳамда террорчиларга кўмак кўрсатганликда айбланаётган икки ҳиндистонликдир.

Агар судланувчилар айбдор топилса, уларга ўлим жазоси тайинланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG