Линклар

logo-print

Ҳаити 10 миллиард долларли ёрдам олади


Донор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар кучли зилзиладан ўта катта зарар кўрган Ҳаити Республикасига қарийб 10 миллиард доллар ажратишга ваъда берди.

Бу ҳақда БМТ Бош котиби Бан Ги Мун Ҳаити Республикасига ёрдам кўрсатишга бағишланиб кеча Нью-Йоркда иш бошлаган халқаро конференция давомида баёнот берди.

АҚШ Ҳаитига ёрдам жамғармасига 1 миллиард доллардан зиёд маблағ қўшади.

- АҚШ Ҳаитини қайта тиклаш ишларига 1 миллиард 150 миллион доллар ажратишга ваъда беради. Бу маблағ Ҳаити ҳукуматининг қишлоқ хўжалиги, энергетика, соғлиқни сақлаш ва бошқарув органларини ривожлантириш режаларини молиялаштиришга йўналтирилади, деди Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

12 январь куни рўй берган зилзиладан Ҳаити аҳолисининг 220 минг нафардан зиёди нобуд бўлди, миллиондан зиёд киши бошапанасиз қолди.
XS
SM
MD
LG