Линклар

Бан Ки Мун бугун Ашхободда


Бугун БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг Марказий Осиё мамлакатларига сафари бошланади.

Марказий Осиëга биринчи сафар билан келаëтган БМТ Бош котиби минтақанинг бешала пойтахтига боради ва бу ерда қуролсизланиш¸ ядровий қуролларни тарқатмаслик¸ атроф-муҳит масалалари¸ сув тақсимоти¸ ëнилғи ва иқлим ўзгариши каби муаммоларни муҳокама қилади.

Минтақага сафарини Туркманистон пойтахтидан бошлайдиган Бан Ки Мун бугун бу ерда президент Қурбонқули Бердимуҳамедов билан учрашади ва БМТ нинг превентив дипломатия бўйича минтақавий марказига ташриф буюради.

4 апрел куни Бан Ки Муннинг Тошкентда президент Ислом Каримов билан учрашиши¸ 5 апрелда эса унинг Жаҳон иқтисодиëти ва дипломатия университети талабалари олдида маъруза қилиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG