Линклар

logo-print

Хитой Эрон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори


Хитой ҳукумати Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш уринишларини давом эттиражагини билдирди.

-Хитой Эрон ядровий дастури юзасидан жидий ташвиш билдириб келмоқда. Ядровий дастур юзасидан бораëтган зиддиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш ва бу йўналишда муваффақиятга эришиш борасида биз сўзлашувлар жараёнида иштирок этаётган барча томон билан алоқада бўлиб келмоқдамиз, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Кин Ганг.

Бундан бир оз аввал АҚШ ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янги санкциялар қўллаш масаласида Хитой ҳукумати жиддий музокаралар бошлашга шай эканини билдирган эди.

Хитой бошданоқ Эронга нисбатан жиддий санкцияларнинг қўлланилишига қарши чиқиб келмоқда.

Айни пайтда Эрон ядровий дастури музокарачиси Сайид Жалилий бугун Пекинга сафар қилмоқда. Эрон ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Жалилий Хитой раҳбарияти билан учрашиб ядровий дастур атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.


XS
SM
MD
LG