Линклар

logo-print

Кондопога иши юзасидан ҳукм ўқилди


Карелия Олий суди 2006 йил Кондопога шаҳарчасида рўй берган тартибсизликларда айбдор деб топилган Ислом Магомадовга 22 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Мазкур иш юзасидан айбланган яна тўрт шахсга 3 йилдан 10 йилгача муддатга қамоқ жазоси тайинланди.

Терговчилар фикрича, асли чеченистонлик айбланувчилар 2006 йилнинг август ойида Кондопога шаҳарчасида маҳаллий ўсмирлар билан муштлашган. Оқибатда икки киши нобуд бўлган, камида тўққиз шахс тан жароҳати олган.

Ушбу муштлашув ортидан Кондопога шаҳрида руслар ва чеченлар ўртасида миллатларо тўқнашувлар юз берган эди.
XS
SM
MD
LG