Линклар

Медведев кутилмаганда Доғистонга борди


Россия президенти Дмитрий Медведев бугун Доғистонга сафар қилди.

Медведев сафаридан бир кун аввал Доғистоннинг Кизляр шаҳрида иккита портлаш содир этилди.

Кремл матбуот котибига кўра, Медведев ўз сафари давомида Шимолий Кавказ республикалари Доғистон, Ингушетия ва Чеченистон раҳбарлари билан учрашиб бир қатор масалаларни муҳокама қилишни режалаган.

Медведевга Россия хавфсизлик идораси юқори мартабали расмийларининг ҳамроҳлик қилаётгани айтилмоқда.

Чоршанба куни Кизляр шаҳрида содир этилган қўпорувчилик амалиёти оқибатида 12 киши нобуд бўлди, душанба куни Москва метро станцияларида содир этилган портлашларда эса салкам 40 киши нобуд бўлди.

Чечен исёнчилари етакчиси Доку Умаров Москвадаги портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, келажакда ҳам бу каби ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG