Линклар

logo-print

Москвада портлаш қурбонлари дафн қилинмоқда


Россияда Москва метро бекатларида душанба куни содир этилган портлаш қурбонларини дафн қилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Исломий сайтлардан бирида жойлаштирилган видео мурожаатда эса чечен жанггарилари етакчиси Доку Умаров Москвадаги портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Умаровнинг айтишича, метродаги портлашлар Россия хавфсизлик кучларининг Чеченистон аҳолисига қарши содир этган жиноятларига жавобдир.

Россия Бош вазири Владимир Путин пойтахт Москва ва Доғистоннинг Кизляр шаҳридаги портлашлар ортида айни кучлар тургани ҳақида баёнот берди.

Бугун эса Доғистонда портловчи моддалари орттирилган машинанинг портлаб кетиши оқибатида икки кишининг нобуд бўлгани хабар қилинди.


XS
SM
MD
LG