Линклар

Қирғизистонда Стан ТВ ширкати ёпилиши мумкин


1 апрел куни тушдан сўнг Қирғизистон Молия полицияси сунъий йўлдош орқали узатулувчи К+ телеканалининг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори ҳисобланган Стан ТВ ширкати техник воситаларини муҳрлаб қўйди.

Қирғизистон Молия полициясига кўра, Стан ТВ ширкати лицензияланмаган техник дастурларни ишлатганлик ва солиқ тўламаганликда айбланмоқда.

Стан ТВ ширкати ҳимоясига келган ҳуқуқ фаоллари, қирғиз парламенти депутатлари ва бир қатор сиёсатчилар эса Молия полициясини ҳукумат буюртмасини бажараётганликда айбламоқдалар.

- Молия полицияси қонунбузарлик бор, деб ҳисобламоқда. Бу борада акт тузилгани йўқ, айнан қандай қонунбузарликлар борлиги ҳақида менга биронта ҳужжат кўрсатилгани йўқ, деди Стан ТВ ширкати бош директори Иля Сивохин.

1 апрел куни, шунингдек, Бишкекда мухолифат “Форум” газетасининг ҳам суд қарори билан ёпилгани хабар қилинди. Суд қарорида айтилишича, газетада конституциявий тузумни куч билан ағдаришга даъват қилинган мақоланинг чоп этилиши мазкур қарорга асос бўлган.


XS
SM
MD
LG