Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:36

Медведев террорчиларни йўқ қилмоқчи


Махачқаладаги фавқулодда йиғинда мамлакат хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва Россиянинг Кавказ ўлкалари раҳбарлари иштирок этди.
Махачқаладаги фавқулодда йиғинда мамлакат хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва Россиянинг Кавказ ўлкалари раҳбарлари иштирок этди.

1 апрел куни кутилмаганда Доғистон республикасига сафар қилган Россия президенти Дмитрий Медведев сўнги кунлар давомида Москва ва Кизлярда содир этилган портлашлар ортида турган шахслар йўқ қилиниши шарт, дея таъкидлади.

Айни пайтда Россия президенти Дмитрий Медведев терроризмга қарши кескин чоралар билан курашиш лозимлигини таъкидлади.

Медведев бу ҳақда Доғистонга қилган сафари чоғида маълум қилди. 31 март куни Доғистоннинг Кизляр шаҳрида содир этилган иккита портлаш оқибатида 12 киши нобуд бўлди, 20дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Медведевнинг Доғистонга қилган сафари арафасида эса чечен жанггарилари етакчиларидан бири Доку Умаров 29 март куни пойтахт Москвада метро бекатларида содир этилган иккита худкуш ҳужуми учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

1 апрел куни Махачқалада фавқулодда мажлис ўтказган Россия президенти терроризмга қарши кескин чоралар қўлланилиши лозимлигини алоҳида урғулади.

-Терроризмга қарши кураш чоралари нафақат давлатимиз¸ балки умимий ҳисобда кенгайтирилиши лозим. Бу чоралар террор ҳужумлари олдини олиш мақсадида самарали бўлиш билан бир қаторда¸ керак бўлса¸кескин бўлиши шарт. Бундай ҳаракатлар учун жазолаш шарт, деди Дмитрий Медведев.

Махачқаладаги мажлисда Шимолий Кавказ республикалари етакчиларидан ташқари Россия президентининг минтақадаги махсус вакили Александр Хлопонин, Ички ишлар вазири Рашид Нургалиев ва Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников иштирок этдилар.

Медведев ўз маърузасида Шимолий Кавказда жанггариларга қарши олиб борилаётган амалиётларда муваффақиятга эришилаётганини тилга олиб ўтар экан, айни пайтда бундай ҳаракатлар етарлича эмаслиги ва жанггариларнинг беркинаётган барча етакчилари йўқ қилиниши лозимлигини билдирди.

-Терроризмга қарши курашда сўнгги пайтда биз ижобий натижаларга ҳам эришишга муваффақ бўлдик. Номи чиққан жанггариларни ўлдирдик. Бироқ бу улар учун кам шекили. Нима бўлганда ҳам¸ вақти соати келганда барчасини топамиз ва жазолаймиз, деди Кремл раҳбари.

Россия раҳбари, шунингдек терроризмни таг-туби билан йўқ қилиш учун минтақадаги ички ишлар идораларини мустаҳкамлаш ва таълим тизимини такомиллаштириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Чечен исёнчилари етакчиси Доку Умаров Москвадаги портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олар экан, келажакда ҳам бу каби ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилди.

Исломий сайтлардан бирида жойлаштирилган видео мурожаатда Умаров Москва метросидаги портлашлар Россия хавфсизлик кучларининг Чеченистон аҳолисига қарши содир этган жиноятларига жавоб бўлганини билдирди.

Айни пайтда 1 апрел куни Москвада метро бекатларида душанба куни содир этилган портлаш қурбонларини дафн қилиш маросими бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG