Линклар

logo-print

Вашингтон Карзайнинг айбловларини рад этди


АҚШ Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг ўтган йилги президент сайловида йўл қўйилган қонунбузарликларга чет эллик вакилларнинг алоқаси борлиги тўғрисидаги айбловларини рад этди.

- Биз бундай баҳони қабул қилмаймиз. Биз Афғонистонда президент Карзай етакчилигида барча босқичлари самарали бўлган ҳукумат бўлиши истаймиз, деди АҚШ Давлат департаменти вакили Филип Кроули

Пайшанба куни мамлакат сайлов комиссияси аъзолари билан ўтказган учрашуви чоғида президент Ҳамид Карзай ўтган йилги президент сайловида қайд этилган оммавий қонунбузарликларда хорижликларни айблади.

Афғонистон раҳбари мамлакатдаги БМТ ва ЕИ расмийлари, жумладан, БМТ миссияси собиқ раҳбари Питер Гэлбрайт ва ЕИ кузатувчилар миссияси раҳбари Филлип Морийонни президент сайлови жараёнига аралашганликда айблади.

БМТнинг махсус қўмитаси ўтган йилги сайлов давомида президент Ҳамид Карзайга берилган овозлардан учдан бирини бекор қилган эди.
XS
SM
MD
LG