Линклар

Браун ва Маркел санкциялар тарафдори


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун ва Германия канцлери Ангела Маркел пайшанба кунги учрашувларида Эронга қарши санкцияларни кучайтириш тарафдорлари эканликлари тўғрисида баёнот бердилар.

Браун ва Маркел фикрича, мазкур масала муҳокамасини халқаро миқёсда давом эттириш зарур.

Айни пайтда Ню Йоркдан олинган хабарларга қараганда, Пекин ҳам санкциялар жорий этилишига қаршилигини тўхтатмоқчи.

АҚШнинг БМТдаги вакили Сюзан Райснинг CNN каналига айтишича, Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари ва Германия билан Эронга қарши санкцияларни муҳокама қилиш учун музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирган.

Эрон ядровий дастури музокарачиси Сайид Жалилий кеча Пекинга сафар қилди. Эрон ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Жалилий Хитой раҳбарияти билан учрашиб, ядровий дастур атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG