Линклар

logo-print

Россия Венесуэла ва Боливия билан ҳамкорлик қилмоқда


Бугун Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрида Венесуэла президенти Уго Чавес, Боливия президенти Эво Моралес ва Россия бош вазири Владимир Путинлар ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтади.

Томонлар ўртасида энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва молиявий соҳаларда қатор шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Бугунги учрашув арафасида Россия билан Венесуэла ўртасида Ориноко дарёси ҳавзасида нефт қазиш билан шуғулланадиган қўшма корхона тузилгани тўғрисида эълон қилинди.

Ишлаб чиқаришни бу йил бошлайдиган Венесуэла-Россия қўшма корхонаси кунига 50 минг баррел нефт қазиб олиши хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG