Линклар

"Ал-Жазира" Сараевода бюро очади


Босния пойтахти Сараевода Қатарнинг "Ал-Жазира" телевидениесининг минтақавий бюроси очилади.

Сараево шаҳри расмийлари хабарига қараганда, "Ал-Жазира" бу ерда синиш ёқасига келиб қолган маҳаллий ТВ каналини ҳамда "Студия 99" радиостанциясини сотиб олган.

1992 йилдан бери ишлаб келаётган "Студия 99" радиостанцияси 90-йилларнинг биринчи ярмида мамлакатда давом этган урушни холис ёритгани билан тингловчилар эътиборини қозонган эди.
XS
SM
MD
LG