Линклар

Олимлар террорчиларни қоралади


Дунёдаги таниқли исломий олимларнинг бир гуруҳи куни кеча Москва ва Доғистондаги Қизлар шаҳрида амалга оширилган террористик ҳуружларни кескин қоралади.

Уламоларнинг пайшанба куни Дубайда тарқатилган баёнотида инсон ҳаётининг дахлсизлиги Ислом динининг тамал принципларидан бири эканлиги ҳамда Москва ва Қизларда амалга оширилган портлашларни ҳеч қандай баҳонаи сабаб билан оқлаб бўлмайди, дейилган.

Баёнотни 24 олим имзолаган бўлиб, улар орасида Миср, Сурия, Ливан, Россия, Босния ва Герцеговинанинг муфтийлари, АҚШ, Ҳиндистон ва қатор Европа мамлакатларининг диний арбоблари бор.
XS
SM
MD
LG