Линклар

Саудияда экстрасенсни қатл қилмоқчилар


Бугун Саудия Арабистонида ливанлик экстрасенс Али Сибат Май ал-Ханса қатл этилиши мумкин.

Бу ҳақда унинг адвокати маълумот тарқатди. Хабарнинг расмий тасдиғи йўқ.

Адвокатга кўра, экстрасенс бошини танасидан жудо қилиш йўли билан қатл этилиши мумкин.

Аввалроқ адвокат ўз мижозига юмшоқроқ жазо тайинланишини сўраб, Ливан ва Саудия Арабистони маъмурларига мурожаат қилган.

Али Сибат 2008 йилнинг майида Мадина шаҳрида, умра ибодатини адо этаётган вақтда диний полиция томонидан қўлга олинган, устидан ҳукм ўтган йили чиқарилган эди.

Халқаро "Амнести Интернешнл" ташкилотига кўра, ливанлик экстрасенс Ливан ТВси орқали фолбинлик қилгани, келажакни башорат қилгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган.
XS
SM
MD
LG