Линклар

Ҳаага суди Каражичнинг сўровини рад этди


Собиқ Югославия бўйича халқаро суд Босния серблари собиқ етакчиси Радован Каражичнинг ўзи устидан суд жараёнини кечиктириш тўғрисидаги сўровини рад этди.

БМТнинг Ҳаага шаҳридаги суди Апелляция палатасининг пайшанба кунги баёнотида айтилишича, ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланаётган Каражич устидан суд жараёни судланувчи уни бойкот қилган тақдирда ҳам давом эттирилади.

Шу пайтгача Каражич суднинг бир неча мажлисида қатнашишдан бош тортган эди.

Каражич устидан жараённинг навбатдаги мажлиси 13 апрелда ўтказилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG