Линклар

logo-print

Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди


Ҳиндистонда кеча аҳолини ялпи рўйхатга олиш бошланди. Бу иш 11 ойга чўзилади.

Ҳиндистонда аҳоли ҳар 10 йилда бир марта саналади.

Бу галги рўйхатга олиш жараёнида ёши 15 дан ўтган ҳар бир ҳиндистонликнинг биометрик ўлчамлари ҳам қайд этилади. Ҳар бир фуқаро суратга туширилади, бармоқ излари олинади.

Бундан ташқари, аҳолининг мобил телефонлар ва интернетдан фойдаланиши тўғрисида ҳам маълумотлар йиғилади.

Ҳиндистонда 1 миллиарддан зиёд киши яшайди.
XS
SM
MD
LG