Линклар

АҚШ Камбожага ҳарбий техника сотишни тўхтатиб қўйди


АҚШ Давлат департаментининг пайшанба кунги баёнотига қараганда, Камбожага 200 та ҳарбий юк машинасини жўнатиш тўхтатиб турилади.

Вашингтон бу чорани Камбожада инсон ҳуқуқлари топталгани, бу мамлакат ҳудудида БМТдан бошпана сўраган 20 нафар уйғурнинг Хитойга топширилгани билан изоҳламоқда.

Шинжонлик уйғурлар БМТдан қочқинлик мақоми сўрар экан, агар Хитойга қайтгудай бўлишса, қийноқларга солиниши мумкинлигини айтгандилар. АҚШ уларнинг Хитойга қайтарилишига қарши чиққан эди.

Уйғурларни қайтариб юборганидан бир неча кун ўтиб Камбожа Хитой билан бир қатор йирик савдо-иқтисодий шартномалар имзолаган. Пекин бу икки ҳодиса ўртасида боғлиқлик мавжудлигини инкор этган.
XS
SM
MD
LG