Линклар

1 апрел ҳазиллари

  • Садриддин Ашур

Яхши ҳазил-аскиядан мириқиб кулишга нима етсин!

Яхши ҳазил-аскиядан мириқиб кулишга нима етсин!

1 апрелни биров ëлғону алдов¸ бошқалар эса кулгу куни сифатида нишонлайди. Подшою вузарога асл қарашини кулгу қатларига бекитиб келган ўзбеклар орасида бугун ҳам янги-янги латифалар туғилмоқда. Шулардан айримларига қулоқ беринг.

Латифани биров атайлаб ёзмайди. Латифа буюртма билан ёзилмайди. Латифани оддий одамлар, яъни халқ тўқиб чиқаради.

Латифаларнинг муаллифини топиб бўлмайди, худди Хўжа Насриддининг қайси замонда яшаганини топиб бўлмагани сингари.

Бу оддий латифаларнинг тагида жуда катта гап бўлади. Одамлар замонга, пошшоларга, амалдорларга қолаверса жамиятга бўлган қалампирли муносабатларини оддий сўзлар ва кутилмаган якунлар билан ифода этади.

Латифаларнинг жанри жуда кўп. Айниқса пошшоларнинг пошшолиги, амалдорларнинг халққа қайишмаётгани, қашшоқлик-камбағаллик ифода этилган сиёсий латифалар Ўзбекистонда ҳам жуда кўп тарқалган.

Ана шу латифалардан бир шингилини эътиборингизга ҳавола этамиз. Агар сиз ҳам шундай латифалардан билсангиз¸ уларни матн¸ яна яхшиси аудио форматда Озодликка йўлланг.

Бу билан юртдошларингиз юзини ëриштириб¸ умрини узайтиришгагина эмас¸ балки халқ оғзаки ижодининг ўлмаслигига ҳам ҳисса қўшган бўласиз. Сизга олдиндан раҳмат.

1 апрел - кулгу куни муносабати билан жамланган ҳазил-мутойибаларни саҳифамизнинг ўнг қўл бурчагидаги аудио тугмачасини босиш орқали тинглашингиз мумкин.

Кулгу ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG