Линклар

logo-print

Афғонистонда япониялик журналист бедарак йўқолди


40 яшар Косуке Цунеокани толиб жанггарилари ўғирлаб кетгани тахмин қилинмоқда.

Япония ҳукумати Косукенинг чоршанба куни Толибон ҳаракати назоратида бўлган ҳудудга борганидан кейин бедарак йўқолгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.

Маҳаллий йўлбошчиларан бири айтганига асосланиб ахборот агентликлари япониялик журналистнинг ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар тарқатди.

Аммо унинг қайси ҳудудда ўғирлаб кетилгани маълум эмас.
XS
SM
MD
LG