Линклар

АҚШ аэропорт текширувини юмшатади


2 апрел куни Вашингтоннинг АҚШ учун таҳдид деб ҳисобланган 14 давлат фуқароларини Америкага учишдан олдин мажбуран сканердан ўтказиш тартибини юмшатганини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Исми ошкор қилинмаган АҚШ расмийсининг ахборот агентликларига айтишича, янги тартибга кўра, шахсий маълумотлари террорчиликка алоқадор деб гумонланган шахсларники билан мос келган йўловчилар қўшимча текширув, хусусан сканер текширувидан ўтказилади ва тинтув қилинади.

АҚШга таҳдид деб ҳисобланган 14 давлат рўйхатида Афғонистон, Жазоир, Куба, Эрон, Ироқ, Ливан, Ливия, Нигерия, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали, Судан, Сурия ва Яман бор.
XS
SM
MD
LG