Линклар

БМТ Бош котиби Ашхободда сўзлашувлар ўтказди


Бан Ки Мун Туркманистон ҳукуматини инсон ҳуқуқлари борасида зиммасига олган барча халқаро мажбуриятни бажаришга ундади.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Бан Ки Мун инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш борасида БМТ Туркманистон ҳукумати билан бирга ишлашга тайёр эканини айтди.

Бан Ки Мун БМТ Бош котиби сифатида Марказий Осиёга илк сафарини Туркманистондан бошлади.

Бан Ки Мун Ашхободдан сўнг қўшни давлатлар пойтахтлари Бишкек, Тошкент, Душанбе ва Остонага боришни режалаган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари БМТ Бош котибини минтақа раҳбарлари билан сўзлашуви чоғида инсон ҳуқуқлари ва сиёсий маҳбуслар каби муҳим масалаларни муҳокама қилишга чақирган.
XS
SM
MD
LG