Линклар

Норовнинг Покистон ташрифи тугади


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 2 апрел куни Исломободдан Тошкентга жўнаб кетди.

Покистонга расмий ташрифининг биринчи кунида Норов Покистон Ташқи ишлар вазири Маҳдум Шоҳ Маҳмуд Қурейши билан сўзлашув олиб борди.

31 март куни у Покистон армияси Бирлашган штаблари қўмитаси бошлиғи¸ генерал Тариқ Мажид ва бошқа расмийлар билан учрашди.

1 апрел куни эса Покистон президенти Осиф Али Зардорий Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

Владимир Норовнинг Покистон раҳбарлари билан сўзлашуви чоғида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик, Афғонистон муаммоси, транспорт, энергетика ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Зардорий Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирига Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлиқ аъзо бўлиш ниятида экани ва бу борада Ўзбекистон қўлловига мунтазирлигини билдирди.

Владимир Норовнинг Покистонга расмий сафари 30 март куни бошлаган эди.
XS
SM
MD
LG