Линклар

logo-print

Тошкентда ШҲТ аксилтеррорчилари йиғилди


Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксил-террор тузилмаси кенгашининг Тошкентда бошланган йиғилишида ташкилотга аъзо давлатлар хавфсизлик хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг терроризм, экстремизм ва сепаратчиликка қарши ҳаракатларини мувофиқлаштириш масаласи муҳокама этилмоқда.

“Российская газета” хабарига кўра, йиғилиш қатнашчилари Россияда Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 65 йиллик юбилейини нишонлаш тантаналари ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистонда бўладиган саммити хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беришга тайёр эканини билдирган.

Минтақавий аксил-террор тузилмаси кенгаши йиғилишида яна террорчилар ва террор гуруҳлари ҳақидаги маълумотларни ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш йўллари ва бошқа масалаларнинг ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо.
XS
SM
MD
LG