Линклар

logo-print

Россия Бош вазири Венесуэлага борди


Владимир Путиннинг Каракасга илк сафари чоғида Венесуэла ва Боливия президентлари Уго Чавес ва Эво Моралес билан энергетика, қишлоқ хўжалиги ва ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши режаланган.

Путиннинг Венесуэлага ташрифи чоғида икки давлат ўртасида қатор шартномаларнинг ҳам имзоланиши кутилмоқда.

Моралес ва Путин ўртасидаги музокара чоғида Боливияда янги нефт ва газ конлари излаб топиш бўйича қўшма корхона тузиш, шунингдек, Россиянинг Боливияга қурол-яроғ етказиб бериши каби масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG