Линклар

Хитой Россиядан мудофаа тизимлари сотиб олди


Қанотли ракеталар ишлаб чиқарадиган Россиянинг Алмаз Антей ширкати Бош директори Игор Ашурбейли Россия Хитойга учқичларга қарши ишлатиладиган “S-300” русумидаги 15та ракета комплекси етказиб берганини маълум қилди.

Шартнома қиймати расман ошкор қилинмаган бўлсада¸мутахассислар унинг 2 миллиард 250 миллион доллар эканини тахмин қилмоқда.

“S-300” русумидаги ракета комплекси 150 километр масофада учадиган қанотли ракеталар ва учқичларни уриб тушириш имкониятига эга.

Ўтган йил Россия хорижга совет иттифоқи парчаланганидан бери рекорд даражада - 8¸5 миллиард долларлик қурол сотган.
XS
SM
MD
LG