Линклар

Эрон Хитойдан таянч истамоқда


Ядровий масалалар бўйича Эрон бош музокарачиси Сайид Жалил Хитой расмийлари билан музокаралардан сўнг Теҳрон ва Пекин Эронга қарши санкциялар самарасиз деган фикрга келганини билдирди.

Хитой ташрифининг иккинчи кунида сўзлаган Жалил Ғарб давлатларини Теҳроннинг ядровий дастури борасида “таҳдидларни” тўхтатишга чақирди.

- Биз, катта қудратга эга бўлган буюк давлат сифатида Хитой ҳам, бугунги кунда нотўғри сиёсат юритаётган ва нотўғри усуллар қўллаётган давлатларга қарши айни усулларни қўллаши мумкин деб ўйлаймиз, деди Эрон расмийси.

Шу ҳафта бошида ёзиб олинган ¸аммо 2 апрел куни эфирга узатилган телекўрсатувда АҚШ президенти Барак Обама агар халқаро ҳамжамият қўллаб-қувватласа, Эронга нисбатан босим кучайтирилишини айтди.
XS
SM
MD
LG