Линклар

logo-print

Путин Чавес ва Моралес билан учрашди


Россия Бош вазири Владимир Путин Каракасда Венесуэла ва Боливия президентлари Уго Чавес ва Эво Моралес билан музокаралар ўтказди.

Венесуэла сафарини жума куни бошлаган Владимир Путин Каракасга ўзи билан Венесуэланинг Россиядан сотиб олган 38та МИ-17 русумдаги ҳарбий вертолётларидан сўнги тўрттасини олиб келди.

Хабарларга кўра, Владимир Путин ва Уго Чавес музокаралари якунида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид 30дан ортиқ келишув ва декларация имзоланган.

Венесуэла президенти Уго Чавеснинг билдиришича, Россия Венесуэлага космик саноатини ривожлантиришга ҳамда тинчлик мақсадларига йўналтирилган ядровий дастурга кўмаклашишга ваъда берган.

-Ядровий энергия масаласига тўхталсам, ушбу йўналишда, албатта тинчлик мақсадлари учун мўлжалланган дастлабки лойиҳани бошлашга тайёрмиз, - деди Уго Чавес.

Бош вазир Владимир Путин, ўз навбатида, расмий Москва Россиядан кўпроқ қурол сотиб олиши учун Венесуэлага 2.2 миллиард доллар кредит ажратишга тайёр эканини билдирди.

Путин, шунингдек, Каракасда Боливия президенти Эво Моралес билан ҳам учрашиб, ўзаро ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG