Линклар

logo-print

Эрон қарорини ўзгартирмоқчи эмас


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажодга кўра, халқаро ҳамжамиятнинг Теҳронга қилаётган босими ислом республикасининг ўз ядровий дастурини давом эттириш борасидаги қатъиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

- Қудратли давлатлар баёнотлар эълон қилиб, декларация ва резолюциялар қабул қилишлари мумкин. Бироқ бу каби ҳаракатлар билан Эрон халқи тараққиёти ва бу ердаги қурилиш ишларини тўхтата оламиз, деб ўйламанг, - деди Маҳмуд Аҳмадийнажод давлат телевидениеси орқали намойиш қилинган мурожаатида.

Эрон раҳбари ўз чиқишида, шунингдек, Барак Обаманинг ўзгаришлар олиб келишга ваъда бергани, бироқ оҳир оқибат ушбу ваъдаларни бажара олмаганини таъкидлади.

2009 йилнинг январ ойида АҚШ президенти лавозимига киришган Барак Обама Эрон билан дипломатик алоқаларни яхшилаш борасида уринишлар қила бошлади. Эрон ўз ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгандан сўнг, Вашингтон расмий Теҳронга нисбатан янги жазо чоралари қўллаш чақириғи билан чиқди.
XS
SM
MD
LG