Линклар

Покистонда жангарилар йўқ қилинди


Покистоннинг Ўрақзой туманида ўтказилган махсус амалиётлар оқибатида камида 20 нафар жангари йўқ қилинди.

Маҳаллий расмийлардан бирининг Ғарб оммавий ахборот агентликларига билдиришича, хавфсизлик кучлари бугунги амалиётлар чоғида олти жангарини қўлга олишга муваффақ бўлган. Покистон қўшинлари март ойи ўрталарида Ўрақзой туманида жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказа бошлаган эди.

Кенг кўламли ҳарбий амалиётлар туфайли салкам 10 мингга яқин фуқаро Ўрақзой туманини тарк этишга мажбур бўлди.


XS
SM
MD
LG