Линклар

Православлар Пасхани нишонлайдилар


Православ насронийлар Пасха байрамини нишонлашга тараддуд кўрмоқдалар.

Бутун дунё бўйлаб 200 миллионга яқин православлар Исо Масиҳ чормихга тортилганидан уч кун ўтиб тирилганини эслайдилар.

Москва метро бекатларида душанба куни содир этилган қўпорувчилик амалиётлари ортидан Россия пойтахтида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Бугун Россия патриархи Кирилл Москвадаги Исо Масиҳ кафедрал соборида ўтказиладиган диний маросимга етакчилик қилади ва унда ҳукумат вакилларининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Хавфсизлик чоралари Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам кучайтирилди. Россия Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, мамлакат бўйлаб хавфсизликни таъминлаш ишларига милициянинг 100 мингдан ортиқ хидими ва 3500 нафар ҳарбий жалб қилинган.
XS
SM
MD
LG