Линклар

logo-print

Бан Ки Мун 4 апрел куни Нукусга боради


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун 4 апрел кўни Ўзбекистонга сафар қилади.

Trend.az сайтининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар қилишича, БМТ Бош котиби Ўзбекистон сафарини Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига бориш билан бошлайди. Бан Ки Муннинг Орол денгизига бориши ва у ердаги экологик вазият билан яқиндан танишиши кутилмоқда.

4 апрелнинг иккинчи ярмида БМТ Бош котиби Тошкентга йўл олади.

Хабарларга кўра, 5 апрел куни БМТ Бош котиби Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва кейинчалик Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан учрашишни режалаштирган.


XS
SM
MD
LG