Линклар

Немис ҳарбийлари афғон ҳамкасбларини отиб қўйди


Афғонистоннинг Қундуз вилоятида германиялик ҳарбийлар Афғонистон ҳукумат кучларининг олти аскарини отиб қўйди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, афғонистонлик ҳарбийлар Чарадара туманида махсус амалиёт ўтказиб, енгил машинада Қундуз шаҳрига қайтаётган бўлган.

Айни пайтда Германия қўшинларига кўра, ҳарбий постга яқинлашган машина немис аскарларининг тўхташ буйруғига бўйсунмагандан сўнг, ҳарбийлар машинага қарата ўт очган. Ўлдирилган беш шасхнинг кейинчалик ҳарбий бўлгани аниқланган.

Ҳозирча мазкур воқеага оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG