Линклар

logo-print

Москвадаги портлаш гувоҳлари ёрдамга муҳтож


Москва метро бекатларида содир этилган қўпорувчилик амалиётларидан салкам бир ҳафта ўтиб, портлашларда жабр кўрган фуқаролар ёрдам сўраб ҳануз шифокорларга мурожаат қилмоқдалар.

Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, сўнгги 24 соат давомида 29 март кунги портлашлар чоғида метрода бўлган йўловчилардан 27 нафари шифокорларга мурожаат қилган.

Портлашлар чоғида тан жароҳати олган фуқаролардан 80 дан зиёди ҳозирги кунда Москва шифохоналарида даволанмоқда.

“Лубянка” ва “Маданият боғи” бекатларида душанба куни рўй берган портлашлар оқибатида 40 киши нобуд бўлди.

Ушбу қонли ҳужум учун масъулиятни чечен исёнчилари етакчиларидан бири Доку Умаров ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG