Линклар

logo-print

Покистонда жангарилар йўқ қилинди


Покистоннинг Ўрақзой туманида хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Хабарларга кўра, тўқнашувларда хавфсизлик кучларининг олти аскари ва 30 га яқин жангари нобуд бўлган.

Покистон армияси март ойи ўрталаридан буён Афғонистон чегарасига яқин Ўрақзой туманида жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказа бошлади. Ҳукумат расмийси Сами Уллаҳнинг айтишича, сўнгги уч ҳафта давомида 250 дан ортиқ жангари йўқ қилинган.

Кенг кўламли ҳарбий амалиётлар туфайли минглаб фуқаро турар-жойларини тарк қилиб, қўшни Коҳат туманига кўчиб ўтишга мажбур бўлганлар.
XS
SM
MD
LG