Линклар

Рим папаси барчани Пасха билан табриклади


Рим папаси Бенедикт XVI Пасха байрами муносабати билан қилган анъанавий чиқишида Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Покистондаги зўравонликларни кескин қоралаб, Ҳаити ва Чилида рўй берган кучли зилзила жабрдийдаларига ҳамдардлик билдирди.

Пасха байрамини жаҳон бўйлаб нафақат католиклар, балки насроний динининг бошқа мазҳаблари вакиллари ҳам нишонламоқдалар.

Россия патриархи Кирилл Москвадаги Исо Масиҳ черковида Пасха муносабати билан ўтказилган диний маросимга етакчилик қилди.

Айни пайтда Россия президенти Дмитрий Медведев барча православларга байрам табриги йўллади.

Пасха байрами арафасида эса Россия бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди.


XS
SM
MD
LG