Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:55

Бан Ки Мун Ислом Каримов билан учрашади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун бугун Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашади.

Оқ саройдаги учрашув яқинда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ҳисоботида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазият аянчли, дея танқид қилиниб, 2005 йилнинг 13 майида Андижондаги тинч намойиш куч билан бостирилгани юзасидан тўлиқ тергов ўтказиш чақирувлари эълон қилинган бир пайтда ўтказилмоқда.

Мухолифат ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қонли воқеаларда юзлаб тинч аҳоли ўлдирилганини айтиб келади, расмийлар эса бу рақамлар бўртиллганини таъкидлаб, ҳар қандай танқидни рад этиб келади.

Бан Ки Мун Марказий Осиё давлатлари бўйлаб БМТ бош котиби сифатида биринчи марта сафар қилмоқда.
Минтақа давлатларидаги инсон ҳуқуқлари вазияти бош котиб сафари кун тартибидаги асосий масалалардан биридир.

Якшанба куни БМТ бош котиби Орол денгизининг қуриётганини Ер курраси юз тутган энг даҳшатли ҳалокатлардан бири, дея баён қилди.

Бан Марказий Осиё давлатлари етакчиларини мазкур муаммо ечимига оид ҳаракатларни кучайтиришга чаиқрди.
Ўзининг Марказий Осиё давлатларига қилган сафари доирасида Ўзбекистонга келган бош котиб Орол денгизи минтақасига вертолётда борди.

БМТ раҳбари инган вертолёт бир пайтлар Орол денгизи соҳилларида бўлган Мўйнак шаҳарчасига қўниб ўтди. Ҳозирда у ерда денгиз ўриндаги чўлларда ташландиқ кемалар ва уларга боғланган туяларни кўриш мумкин холос.

Орол денгизи муаммоси бош котибнинг минтақага қилаётган олти кунлик сафари кун тартибидаги яна бир масалалардан биридир.

Бош котибнинг Орол денгизи минтақасига кетишидан аввал Ўзбекистон расмийлари Тожикистонда қурилаётган гидроиншоотлар Ўзбекистонга келадиган сув оқимини жиддий каматириши мумкинлигидан шикоят қилди.
XS
SM
MD
LG