Линклар

Бағдоддаги элчихоналар худкушлар ҳужумига учради


Кеча Бағдоддаги бир нечта элчихона олдида содир этилган портлашларда камида 42 киши ҳалок бўлди ва 200дан ортиқ одам жароҳатланди.

Ассошиэйтед Пресс агентлигига кўра, Ироқ хавфсизлик хизматлари матбуот вакили генерал майор Қосим ал-Муссавий худкуш бомбачилар дипломатик ваколатхоналарини нишонга олганини баён қилган.

Портлашлар Эрон ва Миср элчихоналари ҳамда Германия элчиси резиденцияси олдида рўй берган.

Ироқдаги Эрон элчиси Ҳасан Козимий Қомий портлаш элчихона дарвозаси олдида содир бўлганини маълум қилди. Элчихона биносига зиён етди, лекин ходимлар орасида жароҳатланганлар йўқ, дея қўшимча қилди Эрон элчиси.
XS
SM
MD
LG