Линклар

logo-print

Ироқда АҚШ аскарлари формасида ҳужум уюштирилди


Ироқ хавфсизлик кучлари матбуот хизматига кўра, ўтган жума куни Албусалфий қишлоғида 24 кишини ўлдирганлар Америка аскарлари формасида бўлган.

Генерал майор Қосим Аттанинг айтишича, қуроллган шахслар АҚШ ҳарбий кийимни кийиб олиб, ўзларининг ҳақиқатан ҳам Америка аскарлари, деб кўрсатиш учун бир-иккитаси инглизча ҳам гапирган.

Ҳозирда Албусалфий қишлоғидаги воқеаларга алоқадорликда гумон қилиниб 25 киши қўлга олингани айтилмоқда.

Ўлдирилганлар Ироқдаги Ал-Қоидага қарши курашган сунний гуруҳ аъзолари бўлган.

Ироқ расмийлари мазкур ҳужум орқасида Ал-Қоида турганини баён қилди.



XS
SM
MD
LG