Линклар

logo-print

НАТО тинч фуқаролар ҳалок бўлганини тан олди


Афғонистондаги НАТО кучлари феврал ойда мамлакат жануби-шарқида амалга оширилган операция пайтида тинч аҳоли вакиллари, жумладан уч аёл ҳалок бўлганини тан олди.

НАТО баёнотида айтилишича, “халқаро кучлар бу ўлимлар учун масъул” экани таъкидланади.

НАТО баёнотига кўра, коалиция кучлари шу йилнинг 12 феврал куни Пактика вилоятидаги Гардез туманида жанггарилар яширингани гумон қилинган уйга бостириб кирган.

Улар қурол ушлаган икки эркакни ўлдирган, бироқ кейинчалик уларнинг жанггари бўлмаганликлари маълум бўлган.

НАТО маъмурияти бундан аввал аскарлар бостириб кирганда аёллар аллақачон ўлдирилган ҳолда бўлганини айтиб келаётган эди, бироқ энди бу кўрсатмалар ҳақиқатга мос эмаслигини тан олди.
XS
SM
MD
LG