Линклар

logo-print

Худкушлар шахси аниқланмоқда


Россияда чиқадиган “Новая газета” газетасига кўра, 29 март куни Москва метросида худкуш ҳужумларни содир этган икки аёлдан бири ўқитувчи бўлган бўлиши мумкин.

“Новая газета”га ўзини Расул Магомедов, деб таништирган доғистонлик фуқаро худкуш аёлнинг фотосурати унинг 28 яшар қизи Марям Шариловага ўхшаш эканини айтган.

Расул Магомедовнинг айтишича, қизини охирги марта кўрганида фотосуратдаги қизил шарфда бўлганини ҳам гапириб берган.

Марям Шарилова 29 март кунги портлашлардан бир кун аввал Доғистондаги уйидан чиқиб кетган ва ўшандан бери дараги бўлмаган.

Икки худкуш аёл содир портлашларда метро йўловчиларидан 40 киши ҳалок бўлди.

Терговчилар улардан бирининг шахсини аниқлангани ва у исломий жанггарилардан бирининг беваси 17 яшар Жаннат Абдураҳмонова эканини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG