Линклар

Эроннинг собиқ президенти набираси судга тортилиши мумкин


Эрондан олинган хабарларга кўра, собиқ президент Акбар Хошимий Рафсанжонийнинг набираси Ҳасан Лоҳутий судга тортилиши мумкин.

Лоҳутий ўтган ойда ҳориж сафаридан қайтгач, ҳибс этилган эди.

У 2009 йилдаги президентлик сайловидан кейинги норозиликларга алоқадорликда айбланмоқда.

ИСНА расмий хабар агентлигига кўра, Теҳрон Инқилоб суди мулозими Лоҳутий хавфсизликка доир моддалар билан айбланётгани ва унинг иши судга оширилганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG