Линклар

logo-print

Портлашлар Ингушетияга кўчди


Ингушетиянинг Қорабулоқ шаҳрида содир этилган иккита портлаш оқибатида милициянинг икки ходими нобуд бўлди, камида тўрт шахс тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, худкуш шахс Қорабулоқдаги Ички ишлар бошқармаси биноси ичкарисида ўзини портлатиб юборишни режалаштирган.
Бино олдида милиция ходимларига дуч келгач, ўша ернинг ўзида худкуш шахс портловчи мосламани ҳаракатга келтирган.

Мазкур воқеадан ҳеч қанча ўтмай Ички ишлар бошқармаси ёнида қолдириб кетилган машина портлатиб юборилган.

Бугунги портлаш учун масъулиятни ҳозир ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Айни пайтда Қорабулоқдаги портлашлар ортидан Ингушетия бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

XS
SM
MD
LG