Линклар

Пешоварда АҚШ консуллиги ёнида портлашлар рўй берди


Покистоннинг Пешовар шаҳрида АҚШ консуллиги биноси ёнида кетма кет тўртта портлаш содир этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, яхши қўриқланадиган бино ёнида даставвал номаълум шахслар ва хавфсизлик кучлари ўртасида отишма рўй берган.

Ассошиэйтид пресснинг Пешовардаги мухбирига кўра, дастлабки икки портлаш консулликнинг асосий дарвозаси ёнида содир этилган.

Маҳаллий телеканаллар эса хавфсизлик кучларининг АҚШ консуллиги атрофида ҳимоя позицияларини эгаллаётганини намойиш қилди.

Ҳозирча кўрилган талофатлар ҳақида маълумот ошкор қилинмади.

XS
SM
MD
LG