Линклар

logo-print

Бан Ки Мун ўзбекларга инсон ҳуқуқларини эслатди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ўзбекистон ҳукуматини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариш ва мамлакатдаги сиёсий иқлимни яхшилашга чақирди.

Бугун Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари олдида нутқ сўзлаган БМТ Бош котиби Ўзбекистон ҳукуматининг қийноқларни тақиқлаш, фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқларни таъминлашга оид халқаро конвенцияларга қўшилганини қайд этди.

-Эндиликда берилган ваъадарни бажариш фурсати келди, дея қўшимча қилди Бан Ки Мун.

Ройтерс ахборот агентлигининг билдиришича, ўзбек талабалари билан учрашувда БМТ Бош котиби Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ конкрет бир мисол келтирмаган ҳамда 2005 йилги қонли Андижон воқеаларини умуман тилга олмаган.

БМТ Бош котиби Ўзбекистон сафарини 4 апрел куни Қорақалпоғистон республикасидан бошлади. Бу ерда Бан Ки Мун Орол денгизи минтақасида юзага келган экологик вазият билан яқиндан танишди. БМТ раҳбари Орол денгизини қуриб боришини сайёрамизнинг энг катта фожиаларидан бири, деб атади.


XS
SM
MD
LG