Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:18

Россиядаги ўзбек муҳожирлари ёрдам сўрамоқда


Воскресенскдаги ўзбеклар икки юртдошининг жасади солинадиган тобутнинг ўзигаёқ 85 минг рубл керак бўлиши айтиб, зорланмоқдалар.
Воскресенскдаги ўзбеклар икки юртдошининг жасади солинадиган тобутнинг ўзигаёқ 85 минг рубл керак бўлиши айтиб, зорланмоқдалар.

Москва вилоятининг Воскресенск шаҳрида истиқоматда бўлган ўзбекистонликлар автоҳалокатга учраган икки юртдошининг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш учун миллатдошларидан кўмак сўраяптилар.

30 март куни Москва вилоятининг Воскресенск шаҳрида ўзбекистонлик икки муҳожир йигит автоҳалокат қурбони бўлди.

Россиянинг Воскресенск шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик талаба Баҳодир Баҳронов шу кунда юртдошлари билан марҳумлар жасадини Ўзбекистонга жўнатиш учун пул йиғиш билан овора. У ўзбекистонлик йигитларни машинасида уриб кетган ҳайдовчи аёлнинг адвокати билан гаплашганини айтади:

- Бизлар адвокатга телефон қилганимизда, у: “Карта пиёдадан 10-15 метр нарида чизилган”, деб айтаяпти. Бундан мақсад ҳалок бўлган одамларнинг жасадини Ўзбекистонга транспортировка қилиш учун пул тўламаслик. Шунинг учун биз ўзимиз, шу Воскресенск туманидаги ўзбек болаларнинг ҳаммаси ҳаракат қилаяпмиз, лекин пулимиз етмаяпти юборишга. Болалар 30 мартда ўлган, сешанба куни. Эртага бир ҳафта бўлади”, дейди Баҳодир Баҳронов.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, агарда тез муддатда керакли пул йиғилмаса, жасадларни ўликхонада сақлаш учун кунига 1200 рублдан пул тўлаш лозим бўлади. Баҳодирга кўра, агар жиноий иш очилиб, жавобгар шахс топилганда, бу харажатлар қопланиши мумкин эди.

- Ота-онаси шу ерда, пуллари йўқ. Йиққан пулимиз 40 минг рубл бўлди, яна бизга 60 минг рубл керак бўлаяпти. 85 минг сўраяпти руҳ тобут учун, дейди Баҳодир Баҳронов.

Суҳбатдошимиз Воскресенск туман ички ишлар бошқармаси терговчисининг ўзбекистонликларга: “Айбдор одамни кўрмаяпман, шу боисдан жиноий иш очилмайди ва сизларнинг аризангизни қабул қилмайман”, деган гапларини ҳам қўшимча қилади.

- Бизнинг ҳатто аризамизни ҳам қабул қилмаяпти, дейди Баҳодир.

Ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида биз Москва вилоят Воскресенск туман ички ишлар бошқармасининг мазкур иш билан шуғулланган терговчиси Михаил Поликарпов билан ҳам боғландик.

- Биласизми, мен сизга ҳеч нарсани айта олмайман. Мен фақат мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича текширув олиб борилаётганини айтишим мумкин, холос, деди терговчи Михаил Поликарпов.

Россия фуқароси автомашинаси остида ҳалок бўлган ўзбекистонлик йигитлардан бири 1984 йилда туғилган Рустамбек Рустамқулов бўлиб, у Воскресенскка Қўқон шаҳридан келганди. Унинг дадаси айни пайтда Воскресенск шаҳридаги милиция идораларию ўликхонага тинимсиз қатнаётганини, кейинги кунларда ўғлининг жасадини Ўзбекистонга олиб кетишдан умиди узилаёзганини айтади.

- Иккита боласи етим қолди. Ҳалок бўлди, энди ёрдам бермаяпти. Биз: “Майли, инсонгарчилик қилиб, бизга ёрдам беринглар, ўликни олиб кетамиз”, дедик. Телефонларини ўчириб қўйиб: “Қаерга борсаларинг, боринглар”, деяпти. “Майли, болаларига ёрдам берма, ўзим катта қилиб, бошқа қиламан, лекин ўликни олиб кетишга ёрдам бер” десак, бизни эшитишни ҳам хоҳламаяпти. Ахир бизни ҳимоя қиладиган Ўзбекистон бор-ку! Нимага ҳимоя қилмайди? Биз жуда оғир аҳволда қолдик. Нима қилишимизни билмаяпмиз. Етти кундан бери шу ердамиз”, дейди Россиянинг Воскресенск шаҳрида автоҳалокат қурбони бўлган Рустамбекнинг дадаси.

30 март кунги автоҳалокатда Рустамбек Рустамқулов билан бирга Сирдарё вилоятининг Ховос туманидан бўлган 25 ёшли Бунёд Ақулов ҳам нобуд бўлган. Айни пайтда бу йигитларнинг жасадини Ўзбекистонга олиб кетиш учун Россиянинг бошқа шаҳарларида ишлаётган ўзбекистонликлар ҳам ёрдам беришни бошлаган. Интернет-форумларда Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳам ёрдам қўлини чўзишга ваъда берганлар. Ўзбекистонлик бу икки йигитнинг жасадини юртга жўнатишга учун 60 минг Россия рубли даркор.
XS
SM
MD
LG