Линклар

Петреуснинг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда


-АҚШ Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий базасини очиш масаласини муҳокама қилишни режалаштиргани йўқ, дея баёнот берди АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги бошлиғи¸ генерал Дэвид Петреус.

Бу ҳақда АҚШ генерали Остонада оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтказилган брифинг чоғида маълум қилди.

Петреус сўзларига кўра, АҚШ ҳозирга кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни кундан кунга кенгайтириб бормоқда, бироқ ҳарбий база очиш борасида ҳеч қандай гап-сўз бўлгани йўқ. Генералнинг билдиришича, сўнги бир ярим йил ичида ушбу давлатлар билан ҳарбий ҳамкорлик кўлами сезиларли равишда кенгайган.

- АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондаги ҳозирлиги ортиб бориши туфайли транзит маршрутларимизни кенгайтириш лозим эди ва бу жараёнда Ўзбекистон муҳим рол ўйнади, дея қўшимча қилди АҚШ генерали.

Дэвид Петреус Остонадан сўнг Ўзбекистонга боради.
XS
SM
MD
LG