Линклар

logo-print

Толиблар Пешоварда АҚШ консуллигига ҳужум қилди


Покистондаги толибон ҳаракати Пешовар шаҳрида АҚШ консуллиги биноси ёнида кетма-кет содир этилган портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Ройтерс агентлигига ўзини толибларнинг матбуот вакили деб таништирган Азам Ториқ америкаликларни “душман” дея атаб, шунга ўхшаш қўшимча ҳужумлар режалаштирилганини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, яхши қўриқланадиган АҚШ консуллиги биноси ёнида даставвал номаълум шахслар ва хавфсизлик кучлари ўртасида отишма рўй берган. Кейнчалик эса бино атрофида портлашлар рўй берган. Расмийларнинг билдиришича хавфсизлик кучлари камида уч жанггарини отиб ўлдиришга муваффақ бўлган.

Ҳозирча портлашларда кўрилган талофатлар ҳақидаги маълумот ошкор қилинмади.

XS
SM
MD
LG