Линклар

Оқ уй Пешовардаги ҳужумни қоралади


Расмий Вашингтон Покистоннинг Пешовар шаҳридаги АҚШ консуллигига қилинган ҳужумларни кескин қоралади.

Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббс “АҚШ бу каби ҳужумларни кескин қоралайди”, дея таъкидлади.

Пешовардаги консуллик биносига қилинган ҳужум оқибатида камида олти киши, жумладан ҳужумчилардан тўрт шахс нобуд бўлди.
Айтилишича, жанггарилар иккита машинада консуллик ҳовлисига киришга уринган.

Пешовардаги ҳужум учун масъулиятни Покистондаги Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG