Линклар

Эркин микрофон - "Аëлларимизнинг бари Ўзбекистон маликаси!"

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

... дейди Гулнора Каримованинг "Ўзбекистон маликаси" деб аталаётганига эътироз билдирган наманганликлардан бири.

Қарғалар учса қарайлик, Mарғилоннинг йўлига

Келин бўлиб тушиб чилласи чиқар чиқмас тўй учун олинган қарзларни тўлаш учун қўш ҳўкиз бўлиб Россияга ишлаш учун кетаëтган ўзбекистонлик эру хотинларнинг ҳисобини биров олгани йўқ.

Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” драмаси қаҳрамони Жамила ўзининг сўнгги монологида “Сибир¸ Сибир, бир бориб келсаммикан¸ қанақа қилиб борардим” дейди афсус билан.

Ҳозирги Жамилалар учун Сибир ҳам¸ Новосибирск ҳам чикора. Ўша тарафга қараб жилаëтган поезднинг ўтхонаси билан омон бўлса бас.

Марғилондан келиб Россиядаги бир бойга хизматчи бўлган Шаҳнозахон билан суҳбатлашдик.

Шаҳноза: Хўжайиним билан шу ерда дачада ишлаймиз.

Озодлик: Нима қиласиз?

Шаҳноза: Дачада уй қоровуллаймиз. У ëқ бу ëқни тозалаймиз.

Озодлик: Ўзи асли қаердансиз?

Шаҳноза: Марғилондан. Ўтирибмиз энди. Қачон куз келаркан¸ қачон ватанга кетарканмиз деб.

Озодлик: Охирги марта Ўзбекистонга қачон бордингиз?

Шаҳноза: Ўзи октябрда келдик.

Озодлик: Хўжайинингиз нима иш қилади?

Шаҳноза: Хўжайиним ҳам шу ерда бирга иш қиладилар.

Озодлик: Нима қилади? Дачада қоровулми?

Шаҳноза: Ҳа.

Озодлик: У қоровул¸ сиз фаррош-а?

Шаҳноза: Ҳа¸ шунақа.

Озодлик: Портлашдан кейин руслар муаммо қилмадими? Текшир-текшир кўпаймадими?

Шаҳноза: Йўқ¸ биз энди қишлоқдамиз. Қишлоқда унча текширишмайди. Шаҳарда текширишади.

Озодлик: Марғилон яхшими Моксва вилоятими?

Шаҳноза: Марғилонга борсангиз¸ пул йўқ. Москвада ишласангиз¸ пул бор. Ўзбекистонда иш йўқ. Шу ëқларга келиб ишлаяпмиз. Иложи йўқ энди. Бола-чақа боқиш керак.

Озодлик: Болаларингиз кўпми?

Шаҳноза: Иккита.

Озодлик: Неча ëшда улар?

Шаҳноза: Биттаси беш ëш¸ биттаси уч ëш.

Озодлик: Болаларни ëнингизда ўзингиз билан олиб келдингизми?

Шаҳноза: Йўқ¸ болалар қайнонамда қолган.

Озодлик: Энди болаларни олти-саккиз ой кўрмайсиз-а?

Шаҳноза: Деярли бир йил.

Озодлик: Улар энди она меҳридан мосуво бўлиб юраверадими? Бу ëғи қанақа бўлди? Пул топган яхши албатта.

Шаҳноза: Энди бувам яхши қарайдилар¸ аям яхши қарайдилар.Уларга мендан кўра меҳрибонроқ.

Озодлик: Дача кимники? Генералникими?

Шаҳноза: Йўқ¸ оддий одамники.

Озодлик: Муомаласаи яхшими? Ойликларни яхши берадими?

Шаҳноза: Ҳа¸ яхши Худога шукур. Яхши муомала қилишади.

Озодлик: Улар бой¸ сизлар хизматчида.

Шаҳноза: Ҳа¸ шунақа энди. Ўзимизда шунча ойлик йўқда. Кундан кунга нарх-наволар ошаяпти. Ëғларни ошириб ташлабди. Уйдагилар билан кунда гаплашиб турамиз. Нарх-наволарни айтиб туришади. Бу ерда¸ Худога шукур¸ нарх-наволар яхши. Ўзбекистонга борсак¸ ўша пул йўқда. Ишлайман десангиз¸ қоринга етмайди.

Озодлик: Энди мақсад нима? Томир ташлаб ўрис юртларда қолиб кетасизми ëки бир-икки сўм пул йиғиб қайтиб борасизми?

Шаҳноза: Йўғе¸ бир-икки йил ишлаб кетамиз.

Озодлик: Бир-икки йилдан кейин ўрганиб қоласизда.

Шаҳноза: Ўзимизни тиклаб олайлик. Кейин кетамизда. У ëқда юрайлик десак¸ шароит жуда чатоқ.

Озодлик: Марғилонда уй қилганмисизлар? Ҳовли дегандай.

- Йўғе¸ ҳовли йўқ.Ўзи ҳовлига тушганман. Ҳозир энди этажли уйдан жой олиш керак. Чиқиб кетиш керак. Уйланадиган ўғил бор¸ чиқарадиган қиз бор. Тўй қилиш керак. Пул чатоқ. Марғилондаги ҳаммага салом энди. Тинч бўлсин юртимиз¸ дейди Шаҳноза.


Америка тожикларга қуëш батареяси олиб берсин¸

дейди Тожикистон чегарасига яқин Чустда яшовчи тингловчимиз.

- Наманганнинг Чустиданман. Тожикистон жуда яқин. Мана Роғун ГЭСини қураман деб халқига пул солаяпти. Қийинчилик кўраëтган халқи қанақа қилиб шунча пулни етказиб беради? Бу ГЭС тоғнинг тагида экан. Ер қимирлаш¸ сув тошқини бўлади. Ўзбекистонда ҳам¸ Қозоғистонда ҳам сув камайиши бўлади. Ўшанга қуëшли батареядан фойдаланиш керак. Ўшанда 50 фоиз свет буларда яхши бўлади. АҚШ президенти Барак Обамага айтмоқчиман. Урушга¸ терроризмга деб миллионлаб пулларни нима қилмасдан шуларга ëрдам берса. Японида чиқадиган қуëшли батарея дейди. Ўшалардан ўрнатиб Тожикистонга ëрдам беришса демоқчи эдим¸ дейди чустлик тингловчимиз.


Барча ўзбек аëллари Ўзбекистон маликаси

деб таъкидлади "Қурултой"га муносабат билдирган наманганлик суҳбатдошимиз.

- Раҳмат. Соғликларингиз¸ кайфиятлар яхшими? Ўзим Россиядаман. Асли наманганликман. Кечаги "Қурултой" эшиттириши бўйича эътирозлар бор эди. Рустам ака Абдуллаевга тўртта саволим бор эди эътироз қилиб. Кеча академик Рустам Абдуллаев саволларга конкрет жавоб бера олмадилар. Гулнора Каримовани "Ўзбекистон маликаси" деб айтишга айтиб бир газета-журналга ëзибдилару¸ саволларга аниқ жавоб бера олмай қолдилар. Бундан кўриниб турибдики¸ у одам ўз хоҳиши билан бу мақолани ëзмаган. Кимнингдир ноғорасига ўйинга тушганлари билиниб қолди.

Иккинчидан¸ Гулнора Каримовадан бошқа Ўзбекистон маликасига лойиқ аëллар йўқмиди? Рустам ака Абдуллаев “Мен Ўзбекистондаги барча аëлларни Ўзбекистон маликаси деб биламан. Ўзбек аëллари сабрли¸ қаноатли¸ бардошли” деб ëзганларида¸ Гулнора Каримова шулар қаторига кирардику. Кечаги куни кўрдингизку¸ саволларга аниқ жавоб бера олмай қолдилар. “Одамлар қочиб кетиб¸ чет элларга бориб олиб ҳар хчил гапларни гапираверади” дейдилар. “Қочиб кетди” деган гапни адашмасам уч ëки тўрт марта қайтариб-қайтариб гапирдилар. Бу одамлар нимага қочиб кетган? Бунинг сабабини ҳам билишлари керак агар у одам академик бўлса¸ дейди наманганлик суҳбатдошимиз.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG